LITSEY HAQIDA

2008 йилда Гулистон давлат университети қошидаги Сирдарё
4-академик лицейи тўлиқ қурилиш билан ташкил этилган бўлиб, 4та йўналиш (Ижтимоий гуманитар фанлар, Ҳорижий филология, Табиий фанлар, Аниқ фанлар) бўйича ўқувчиларга таълим-тарбия бериб келинган.

Лицейнинг умумий сиғими 450 нафар ўқувчиларга мўлжалланган.
2010 йилда узоқ ҳудудлардан қатновчи ўқувчилар учун лицей ҳудудида
50 ўринли ўқувчилар турар жойи қуриб битказилган.

Лицей 1та ўқув биноси, 50 ўринли 1та ошхона, 1та спорт зал, 1 та мини футбол майдони, 1та волейбол ва баскетбол майдонларига эга.

Гулистон давлат университети қошидаги Сирдарё 4-академик лицейи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 августдаги
ПҚ-3216-сон қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сирдарё академик лицейи деб юритила бошлаган.

Ҳозирда лицейда жами 40 нафар умумтаълим ва махсус фан ўқитувчилари 468 нафар ўқувчиларга умумтаълим ва махсус фанлардан талим-тарбия бериб келмоқда.

2019-2020-ўқув йилида лицейни жами 144 нафар ўқувчилар тамомлаб, ИИВ академияси ва республикамизнинг бошқа олий таълим муассасаларида ўқиш учун ҳужжат топширдилар.

Бундан ташқари лицейда ички ишлар органлари ходимларининг малакасини ошириш бўйича курслар ташкил этилиб келинмоқда. Малака ошириш курсларида Сирдарё вилоятида хизмат қилаётган ходимлар ўз малакаларини ошириб келмоқда.