Кутубхона хақида маълумот
Умумий таълим фанлар: 1985
Умумтаълим фанлар учун махсус қўлланмалар: 1239
Махсус фанлар: 58
Махсус фанлар учун услубий қўлланмалар: 186
Услубий қўлланмалар: 300
Сиёсий адабиётлар: 31
Изохли луғатлар: 31
Бадиий адабиётлар: 1767
Президент асарлари: 10
Электрон дарсликлар: 350
Умумий фонд: 5957
Ўзбекистон Республикаси Сирдарё Ички ишлар академик лицей Ахборот ресурс маркази
Академик лицей “Ахборот ресурс маркази “ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 20 – июндаги ПҚ- 381 – сонли қарори ва Ўзбекистон Республикасининг 2011 йил 13 апрел “Ахборот –кутубхона фаолияти тўғрисида”ги 280 – сонли қонунлари асосида ишлар олиб борилмоқда. АРМ фонди 5957 нусхадаги адабиётлардан иборат. Бундан умумтаълим фанлар 1985 та , умумтаълим фанлар учун махсус қўлланмалар 1239 та , махсус фанлар 58 та , махсус фанлар учун услубий қўлланмалар 300 та , сиёсий адабиётлар 31 та , изоҳли луғатлар 31 та , Бадиий адабиётлар 1767 та , электрон дарсликлар 1000 та ни ташкил этади. Китобхонларимиз 565 нафарни ташкил этиб булардан 493 нафари лицейимиз ўқувчилари 72 нафари эса лицейимиз ходимларидан ташкил топган . 2020 йили ўртача китоб ўқилиши 82 % ни ташкил этади. Йил давомида 100 га яқин янги нусхадаги китоблар олинди , вақтли матбуот нашрлари учун обуна қилинди.
Ахборот Ресурс марказимизнинг моддий техник базаси 8 та компютер, 1 та сканер, 1 та принтер билан таъминланган. Ички тармоқ мавжуд интернетга уланган. Мунтазам равишда интернетдан фойдаланилади Кутубхонамизда 9 та компютер ишлаб туриб бундаб ўқувчиларимиз интернетга чиқиши , электрон дарсликлардан фойдаланишлари мумкин. Бунда асосан китобхонлар дисклар, академик лицейимизнинг ўқтувчиларимизнинг ўқув қўлланмалари , дарсликлар , намунавий дастурлар , мақолалар ва бошқа матриалларнинг электрон шаклидан фойдаланишлари мумкин.
АРМ академик лицейининг раҳбарияти билан ҳамкорликда турли тадбирлар ўтказиб келади. Бугунги кунда пандемия шароитида ҳам кутубхонамиз ўз фаолиятини @кутубхона_12 электрон каналимиз орқали мунтазам олиб бормоқда . Янги адабиётлар ҳақида маълумотни ҳар чоракда лицейимиз китобхонларига таништириб борилади.
АРМ ўз фаолиятини Республика Президэнти, Вазирлар Маҳкамаси , Маданият Вазирлигининг АРМ ишига оид фармонлари , қарор ва кўрсатмалари , меёрий ҳужжатлари , АРМ низоми асосида иш олиб боради.