УЛУҒ- ХАЛҚ ҚУДРАТИ ЖЎШ УРГАН ЗАМОН

2020 йил 10 декабрь тонги  Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сирдарё академик лицейида ҳар доимгидан ҳам ўзгача кўтаринки кайфият билан бошланди.  Эрталабки сафланишда лицей ўқувчилари жўровозда куйлаган мадҳия садолари тингловчилар қалбини фахр-у ифтихорга тўлдирди.  Лицей директорининг табригига жавобан янграган “Ура” садолари иштирокчилар кайфиятига улуғвор руҳ бағишлади.

Шундан кейин мажлислар залида мадҳиямиз қабул қилинганлигининг 28 йиллигига бағишлаб “Улуғ- халқ қудрати жўш урган замон!” шиори остида  маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Унда Гулистон давлат униветситети доценти, педагогика фанлари номзоди  Исаева Гули Парпиевна, вилоят  ИИБ Кадрлар бошқармаси  хотин-қизлар билан ишлаш бўйича бош инспектор капитан Мамаюсупова  Нигора Қудрат қизи, Кадрлар бошқармаси ёшлар билан ишлаш гуруҳи катта инспектори катта лейтенант  Исломов Элёр Эркин ўғли , лицейнинг педагоглари ва ўқувчилар иштирок этдилар. Гули Парпиевна йиғилганларга мадҳиямизнинг қабул қилиниш тарихи, унинг муаллифлари А.Орипов ва М.Бурҳоновларнинг ҳаёти ва фаолияти ҳақида қизиқарли маълумотлар берди. Н.Қ.Мамаюсупова ва Э.Э. Исломовларнинг мадҳиянинг ёшларни ватанпарлик руҳида тарбиялашдаги аҳамияти ҳақидаги сўзлари тингловчилар томонидан илиқ кутиб олинди.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат мадҳияси тўғрисида”ги қонуни асосида берилган викторина  саволларига ўқувчилар атрофлича жавоб бердилар, Абдулла Орипов қаламига мансуб ҳамда мадҳияни улуғловчи турфа хил шеърлар ўқидилар, ўзбек, рус, инглиз тилларида мадҳияга ҳурмат-эҳтиромларини ифода этдилар. Байрам тадбири йиғилганларда катта таассурот қолдирди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan