Ноябрь Рус тили фан ойлиги

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Сирдарё академик лицейида ноябрь ойи давомида рус тили фани ойлиги бўлиб ўтди. Ой давомида турли қизиқарли тадбирлар ўтказилиб, ўқувчиларнинг тил ўрганишга бўлган қизиқишларини ошириш борасида самарали ва тизимли ишлар олиб борилди. Таълим ўзбек тилида олиб бориладиган гуруҳларда рус тилида диктант, таълим рус тилида олиб бориладиган гуруҳларда иншолар танлови ўтказилди. Айниқса рус тилида тез айтишлар, эртаклар бўйича саҳна кўриниши тайёрлаш, эртаклар асосида расмлар чизиш шартларида ўқувчилар катта қизиқиш билан иштирок этдилар. Гуруҳлараро мусобақа ташкил қилиниб, ҳар бир турдан кейин натижалар экранда намойиш этиб борилди.       

Ниҳоят, ойлик якунида 3 декабрь куни бадиий кеча ўтказилиб, барча натижалар умумлаштирилди. 1-2-босқич ўқувчилари орасида ғолибликни 107-гуруҳнинг билимдон ва зукко ўқувчилари қўлга киритдилар. Бундай тадбирлар ўқувчиларнинг тил ўрганишга бўлган қизиқишларини оширишда катта аҳамият касб этиши шубҳасиз.

                                                              Ўзбекистон Республикаси ИИВ

 Сирдарё академик лицейи

                                                                                      рус тили фани ўқитувчиси

                                                                            Исматуллаева З .А.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan