

2020 йилнинг 25-28 ноябрь кунлари Қарши шаҳрида спортнинг қўл жанги тури бўйича Ўзбекистон кубоги баҳсларида 2003-2004 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида ИИВ Сирдарё академик лицейининг ўқувчиларидан Холбўтаев Асадбек 70 килограммгача вазн тоифасида 1-ўринни, Анорбоев Азизбек 80 килограммгача вазн тоифасида 2-ўринни, Қўчқоралиев Бекзод 80 килограммгача вазн тоифасида 3-ўринни, қизлар ўртасида Абдуқодирова Камила 70 килограммгача бўлган вазн тоифасида 2-ўринни, Синдорова Мухлиса 60 килограммгача бўлган вазн тоифасида 2-ўринни эгаллаб, олтин, кумуш, бронза медаллар шодаси ва эсдалик совғаларига сазовор бўлдилар. Биз ўз чемпионларимизга келгуси ўқиш ва ишларида улкан зафарлар тилаймиз.
