Конституция – қомусим- ифтихорим

2020 йилнинг 4 декабрь куни ИИВ Сирдарё академик лицейи  раҳбарияти, ўқитувчи ва ўқувчилари иштирокида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси  қабул қилинганининг 28 йиллигига бағишланган ”Қомусим- ифтихорим” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни  лицей директори Ғ.Ж.Абдуллаев кириш сўзи билан очиб берди.  У ўз нутқида жамият тараққиёти ва адолат устуворлигини таъминлашда Бош қомусимизнинг тутган ўрнива  аҳамияти ҳақида батафсил маълумот берди. Конституция – мамлакатимизнинг асосий Қонуни,  мустақиллигимиз, тинчлигимиз, фаровонлигимиз ва юртимиз  барқарорлигининг кафолати экани таъкидланди.

Шундан кейин 2-босқич ўқувчиларидан ташкил топган “Адолат” ва “Тафаккур” жамоалари орасида “Ҳуқуқ билимдонлари”  викторинаси бўлиб ўтди. Унда гуруҳлар Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини очиб берувчи  савол-жавоблар, атамалар изоҳи, бошқотирмалар, саҳна кўринишлари, видеороликлар намойиши ва сардорлар  беллашуви шартлари бўйича куч синашдилар. Конституцияни мадҳ этувчи шеърлар ўқиб, юртга муҳаббат туйғуларини улашдилар. Қизиқарли ўтган мусобақада “Адолат” жамоаси пешқадамлик қилиб, ишончли ғалабани қўлга киритди. Иштирокчилар диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Сирдарё академик лицейи 

тарих фани  ўқитувчиси

 Б.С.Бобоев

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan