1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни

1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни

Саломатлик-туман бойлик

ИИВ Сирдарё академик лицейида 1 декабрь – Бутунжаҳон ОИТСга қарши курашиш куни муносабати билан “ОИТС – аср вабоси» мавзусида маънавий-маърифий учрашув ўтказилди. Унда Сирдарё тумани Тиббиёт бўлими шифокори Гулбаҳор Бухарова ва СЭОМ бўлим бошлиғи Камол Ортиқовлар ҳамда лицей ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этдилар.
Тадбирда шифокорлар томонидан касалликнинг юқиш йўллари, касаллик аломатлари ва ундан сақланишда нималарга амал қилиш лозимлиги борасида маълумотлар берилди.Соғлом турмуш тарзининг аҳамияти ҳақида ўқувчилар фикри билан ўртоқлашилди. Шунингдек, ўқувчиларни қизиқтирган саволларга соҳа ходимлари атрофлича жавоб беришди.
Н.Султонназарова,
ИИВ Сирдарё академик лицейи директори ўринбосари.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan