“Ўқитувчи ва мураббийлар куни” га бағишлаб ўтказилган тадбир.

Мамлакатимизда 1997 йилдан бошлаб 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” умумҳалқ байрами сифатида нишонланиб келинаётганлиги, ўқитувчилик азал-азалдан эътиборли касб эканлиги, дунёнинг ҳеч қайси мамлакатида ўқитувчи- мураббийларга нисбатан бу қадар эътибор қаратилмаганлиги, эъзозланмаганлиги ҳақида маълумотлар айтилди.

Жамиятнинг бугунги ва эртаси, унинг маданий, маънавий-маърифий салоҳияти, таълим тизимининг қай даражада ривожланганлиги билан белгиланади. Таълим тизимидаги ислоҳотларнинг муваффақияти кўп жиҳатдан ўқитувчи ва мураббийларнинг фидокорона меҳнатларига боғлиқ эканлиги барчамизга аён, устоз деганда, ҳар қайси инсон кўнглида чуқур ҳурмат эҳтиром ва чексиз миннатдорчилик туйғулари, шу билан бирга, ҳеч қандай бойлик билан ўлчаб, адо қилиб бўлмайдиган қарздорлик ҳисси пайдо бўлади деб ўз сўзини якунлади.

Тадбир давомида лицейда бир неча йиллардан буён самарали ва ҳалол меҳнати, ўсиб келаётган ёш авлодни баркамол этиб тарбиялашдаги фидокорона ҳизмати ҳамда таълим тизимида амалга оширилган улкан ислоҳотлар ва эришилган ютуқлар моҳиятини ёш авлод қалби ва онгига кенг тарғиб қилишда, мустақиллик ҳисси, Ватанга садоқат туйғусини янада чуқурроқ сингдиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ ўқитувчилар “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Ички ишлар вазирлигининг моддий рағбатлантириш ҳақидаги буйруғи ўқиб эшиттирилди ҳамда ўқитувчиларга лицей маъмуриятининг эсдалик совғалари топширилди.

Шундан сўнг лицейнинг ўқувчилари ўқитувчиларга бағишлаб, байрам тадбири ўтказилди.

Тадбир қизиқарли ва мазмунли, ўқитувчи, ўқувчи ёшлар ўртасида катта қизиқиш, яхши кайфият ва кўтаринки руҳ уйғотди ўтди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan