9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан ўтказилган тадбир.

Жорий йилнинг 7 май куни Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Сирдарё академик лицейининг раҳбарияти ва лицейнинг бир гуруҳ фаол ўқувчилари Сирдарё тумани Зиёкор маҳалласида яшовчи Улуғ Ватан уруши қатнашчиси Шведенко Иван Иличнинг ҳонадонига ташриф буюрдилар.

Шведенко Иван Илич- 1925 йил 21 июнь куни Украина Республикасининг Николаев вилоятида таваллуд топган.

Ташриф давомида Шведенко Иван Иличга ИИВ Сирдарё академик лицейи директорининг табриги ўқиб эшиттирилди.

Лицейнинг 204гуруҳ ўқувчиси Муҳаммадиева Камила ўзининг ижодига мансуб “Герои родины”номли шеърини айтиб берди. Шундан сўнг ўқувчилар жўрлигида

301гуруҳ ўқувчиси Боялиев Жавоҳир ижросида “Катюша” қўшиғи ижро этилди.

 Иван Илич ўзининг ҳаёти, уруш йилларидаги қийинчиликлар, кўксини тўлдириб турган уруш йилларида кўрсатган қахрамонликлари учун тақдим этилган кўкрак нишонлари тарихи хақида лицей ўқувчилари билан ўртоқлашди.

Лицейнинг уқувчилари ва лицей раҳбарияти улуғ Ватан уруши қатнашчиси Шведенко Иван Иличга ўзларининг эсдалик совғаларини топширилди.

Ташриф сўнгида лицей ўқувчилари эсдалик учун суратга тушдилар.

Шведенко Иван Илич 1950 йилда Ўзбекистонга келган ва 70 йилдан буён Ўзбекистонда яшаб келаётганлиги, Ўзбекистон Иван Иличнинг ватани эканлигини такидлаб ўтди. У уруш йилларидан сўнг Ўзбекистонга келиб қолганлигига ҳеч ҳам афсус чекмаслиги, аксинча бу унинг учун фаҳр эканлигини айтиб ўтди.

Ташриф сўнгида Шведенко Иван Илич томонидан лицей ўқувчилари, ўқитувчилари ва раҳбариятига ўзининг миннатдорчилигини, улрага келажакда ватан тинчлиги ва равнақи учун ҳизмат қиладиган инсон бўлишини, дунёда ҳеч ҳам уруш бўлмаслигини тилаб ҳайирлашди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan